...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин санкциялар ва АҚШ ортидан эргашаётган давлатлар ҳақида жиддий гапирди


18:10, 06.06.2018 Олам
 9 679

Россия президенти расмий Вашингтон ва Брюссель билан муносабатлар изга тушиб кетишини ҳам қўшимча қилди.

Россия президенти Владимир Путин эртами-кечми Москвага нисбатан АҚШ ва ғарб мамлакатлари санкциялари бекор қилинишини таъкидлаяпти. Бу ҳақда Путин Хитой Медиакорпорациясига берган интервьюсида таъкидлаган.
 
Шунингдек, Путин расмий Вашингтон ва Брюссель билан муносабатлар изга тушиб кетишини ҳам қўшимча қилди. Путин санкциялар Россияни ҳайрон қолдирмаслиги ва ундан қўрқмаслигини қайд этган. Шу билан бирга тақиқлар мамлакатнинг ўз ривожланиш йўлидан қайтара олмаслигини айтган.
 
Президентнинг фикрича, санкциялар ҳаммага бирдек зарар келтиради, шу қаторда унинг ташаббускорларига ҳам.
 
“Соғлом фикр охир-оқибат ғалаба қозонади, барча ноқонуний тақиқлар аста-секин олиб ташланади ва АҚШ, шунингдек, унга эргашган бошқа мамлакатлар билан алоқаларимиз изга тушиб кетади. АҚШ ортидан эргашган давлатлар бундан ўзлари зарар кўра бошлайдилар”, дейди Путин.
 
Маълумот ўрнида, Европа Иттифофи ва АҚШ 2014 йил Украиндаги уруш ва Қримнинг Россияга қўшилиши сабаб, унга қарши санкциялар жорий қилган эди. Ўтган тўрт йил давомида бу санкциялар сони ва кўлами кенгайиб борди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Владимир Путин санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!