...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Тожикистон элчихонаси учун 1 гектар ер ажратилади


12:29, 16.02.2018 Жамият
 2 463

Яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи арафасида Тожикистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини қуриш учун 1 гектар ер ажратилади. Бу ҳақда Азия Плюс хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон томонидан Тошкент марказидан 1 гектар ер ажратилади ва бу Тожикистон элчихонаси биноси, дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
 
Мазкур ташкилий масалалар ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Маълум қилинишича, яқин вақт ичида Душанбеда ҳам Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасини қуриш учун ер ажратилади.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Тожикистонда замонавий умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш тўғрисидаги битим имзоланади.
 
Маълумотга кўра, умумтаълим мактаби Тожикистоннинг Сўғд, кўп тармоқли шифохона эса, Халтон вилоятида қурилади.
 
Ушбу объектлар қурилиши учун маблағ Ўзбекистон томнидан қопланиши кўзда тутилган.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи март ойи бошига режалаштирилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон элчихона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар