Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига икки кунлик ташрифи бошланди.
Президент 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди.
Бухорога икки кунлик ташриф давомида Шавкат Мирзиёев аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.