...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 мартдан бошлаб коммунал тўловлардан қарздорлар пластик карточкасидаги пуллар рухсатсиз ечиб олинади


12:14, 16.02.2018 Жамият
 9 525

Турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда жавобгар ҳисобланади

Шавкат Мирзиёев “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
 
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
 
Фармонга асосан прокуратура органларида бир қатор янги бошқармалар ташкил этилиб, айримлари тугатилмоқда.  Шу билан биргаликда Бош прокурорга юридик ихтисосликка эга бўлмаган юқори малакали  мутахассисларни прокуратура органларига ишга олиш ҳуқуқи берилмоқда.
 
"Сувоқова" ва "Сувсоз" давлат корхоналарида 2852 та штат қисқартирилиб, Мажбурий ижро бюросига қўшимча равишда 2852 та штат бирлиги ажратилмоқда.
 
2018 йил 1 мартдан бошлаб турар жойга прописка қилинган вояга етган шахслар коммунал тўловлар бўйича уй мулкдори билан биргаликда (солидар) жавобгар ҳисобланади.
 
Мажбурий ижро бюросига энергоресурслар бўйича қарздорликлари мавжуд бўлган  истеъмолчиларнинг пластик карталарининг ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқи берилди.
 
Бундан ташқари 2018 йил 1 майга қадар ижро ҳужжатлари ва коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд шахсларнинг маълумотлари акс эттирилган умумфойдаланишдаги маълумотлар базаси яратилади.
 
Мазкур базага киритилган  қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимлар тузиш, айрим турдаги молия-кредит,  халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Фирдавс БЕК

Теглар:прокуратура Шавкат Мирзиёев фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар