Велопатронаж ҳамширалари велосипед ҳайдашни биладиган ҳамширалар бўлиб, қолганлари ушбу ҳамкасбларидан велосипед ҳайдашни ўрганиб олишгани айтилди.
Ушбу ташкилотларнинг асосий вазифаси масъулларнинг “Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида белгиланган.
Шу мақсадда, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси аҳолига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун велопатронаж хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳудуддаги патронаж ҳамширалар иши самарадорлигини ошириш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларига туман ҳокимлиги томонидан 22 велосипед тақдим этилган.
Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасидаги 81 патронаж ҳамшираси 104 минг 248 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.
Патронаж ҳамшираларининг айишича, авваллари уларнинг кўрсатилган манзилга етиб боришлари учун 1 ярим соат вақт кетган бўлса, эндиликда бунга ярим соат вақт кифоя бўлмоқда.
Шунингдек, велопатронаж ҳамширалари велосипед ҳайдашни биладиган ҳамширалар бўлиб, қолганлари ушбу ҳамкасбларидан велосипед ҳайдашни ўрганиб олишгани айтилди.
Велопатронаж ҳамшираларига улар яшаб турган ҳудудидан келиб чиқиб муайян контингент бириктирилган.
Ташкил этилган велопатронаж хизмати туманнинг энг чекка ҳудудлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишда қулай ва самарали бўлмоқда.