...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда сохта ИИББ ходими қўлга олинди


14:14, 25.05.2017 Жамият
 3 941

Хизмат гувоҳномаси аслига шубҳаланилгани сабабли, у ИИБга олиб борилиб, ушбу гувоҳнома олиб қўйилган.

Жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 02:00 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан сохта гувоҳнома тақдим этган фирибгар қўлга тушди.
 
Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қахрамон” йўл патрул хизмати масканида Matiz русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи А.Т.Т. ўзини Ички ишлар ходими деб таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатган.


 
Хизмат гувоҳномаси аслига шубҳаланилгани сабабли, у ИИБга олиб борилиб, ушбу гувоҳнома олиб қўйилган.
 
Олиб борилган тергов олди суриштирув жараёнида гувоҳнома А.Т.Т.нинг марҳум отасига тегишли бўлгани ва унга ўзининг фотосуратини ёпиштириб, сохталаштиргани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан (сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиш мақсадида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш) жиноят иши қўзғатилган. 
Сумбула

Теглар:Сохта гувоҳнома Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар