...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди


14:08, 25.05.2017 Жамият
 1 842

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 70-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маъруза қилди.

Жорий йилнинг 22 майидан ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси қизғин паллага кирди. Женевада ўтаётган ушбу тадбирда 194 та аъзо давлат қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
 
Ҳар йили Женевада ўтказилувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида ЖССТга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этиб, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кузатилаётган глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида муҳокамалар ўтказади. Бу йилги сессияда иштирокчилар соғлиқни сақлаш соҳасига доир фавқулодда вазиятлар, халқаро тиббий-санитария қоиадалари, полиомиелит, микробга қарши дори воситаларига нисбатан чидамлилик, дори воситалари ва вакциналар таъминоти каби долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлиши кутилмоқда.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 70-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маъруза қилди. Ўз чиқишида вазир глобал муаммолар ва таҳдидларга жавобан БМТ бошчилигида дунёни дунёни ўзгартиришга қодир барқарор ривожланиш дастури ва унда белгиланган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
 
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг маърузасидан сўнг ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси Раиси Вероника Скворцова Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси шу йилнинг 31 майигача давом этади.
Бобур Жалолов

Теглар:Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар