...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги фожиали ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди


13:47, 25.05.2017 Жамият
 4 433

23 май куни тахминан соат 16:30 да Matiz русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 23 май куни тахминан соат 16:30 да Matiz русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада машинадаги 3 йўловчидан бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар берди.
 
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси бўйлаб келаётган машина бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва катта тезликда пиёдалар йўлагидаги темир панжара устунига урилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Сумбула

Теглар:Шайхонтоҳур тумани автоҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар