2017 йилнинг декабрь ойидан Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Баҳодир Ғойибназаров лавозимидан озод этилган.
Маълум бўлишича, энди туманнинг янги ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов бўлган.
Таъкидлаш керакки, Баҳодир Ғойибназаров 2017 йилнинг апрель ойида президент танқидидан кейин Олмазор тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди. 2017 йилнинг декабрь ойидан Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қила бошлаган.