Бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганди. Бу сафар ҳеч кимга зарар етмаган.
Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг маълум қилишича, сиз суратларда кўриб турган ҳодиса Тошкентнинг Содиқ Азимов кўчасида содир бўлган. Маълумотларга қараганда, катта автомобиль йўли четидаги дарахтлардан бири кучли шамол ва ёқингарчилик сабаб ўз мувозанатини сақлай олмай, йўлга йиқилган.
Дарахтнинг туйқусдан ағдарилиши натижасида ҳеч кимга зарар етмаган.