...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда жамоат транспортларида аёллар танаси акс этган рекламалар тақиқланди


16:19, 15.06.2016 Олам
 4 486

Лондон мэри аёллар қомати акс этган рекламаларни тақиқлаш тўғрисидаги қарорга келишига икки нафар қизи сабаб бўлганини айтди.

Лондоннинг янги мэри Содиқ Хон жамоат транспортларида “аёллар танаси ва қомати акс этган реклама ва эълонларни жойлаштиришни тақиқлади. Бу ҳақда “Vesti.md” нашри ёзмоқда.
 
2016 йилнинг июль ойидан эътиборан Transport for London ташкилотига транспортларда айнан шундай реклама ва эълонларни жойлаштириш тақиқланади. Маълумотларга кўра, бундай рекламалар фуқароларни ўз қоматидан уялишга ҳамда озиш ёки ўз танасини кўринишини ўзгартириш учун реклама ва эълонлардаги қоидаларга амал қилиши мумкин. Чунки аксарият  ўсмир ёшдагилар ушбу реклама ва эълонлар сабабли саломатлигига зарар етказмоқда.
 
Содиқ Хон бу муаммони ҳал қилиш йўлларини унинг қизлари айтганини таъкидлади:
 
“Ўсмир ёшидаги икки қизнинг отаси сифатида бундай рекламалар мени хавотирга солади. Бу рекламалар, айниқса, аёллар учун ҳақоратлидир. Чунки аксарият аёлларда рекламаларни кўргач, ўз танаси ва кўринишига нисбатан норозилик ҳисси пайдо бўлади. Бунга чек қўйиш вақти келди. Метрополитен ёки бошқа жамоат транспортида кетаётган ҳеч бир йўловчи омма орасида ўзини ноқулай ҳис қилмасдиги керак. Менинг бу сўзларим айнан реклама саноатига бағишланган”, дейди мэр.
Умида Якубова

Теглар:Содиқ Хон Лондон мэри Реклама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!