Актриса монастирга кетишдан аввал кўкрак имплантантларини олдириб ташлади ва ўзига она Гая София деб исм танлади.
Унинг нима сабабдан бу қарорга келгани маълум эмас. София монастирга йўл олиш олдидан кўкрак имплантантларини олдириб ташлаган.
“Мана, бу нарсалар менинг танамдан чиқди. Ушбу кўкрак имплантантлари менга Яратган томонидан берилмаган, шундай экан, улар менинг танамда бўлиши керак эмас. Авваллари экрандаги “мен” ҳақиқий эмасдим, менинг аслим эса мана шундай. Мухлисларимдан мени ҳаммаси учун кечиришларини сўрайман” деб ёзади София Ҳаят.
Монастирга кетиш олдидан актриса, модель София ўзига она Гая София деб исм танлади.
Киноюлдузнинг аждодлари ҳиндистонлик, бироқ у Буюк Британияда туғилган. София мусиқадан ва актёрлик маҳоратидан таҳсил олган. София Ҳаят бир қатор инглизча ва ҳиндча фильмларда, сериалларда, телешоуларда иштирок этган. Актрисанинг кутилмаган бу қароридан мухлислар ҳайратда қолганликларини яширишмаяпти. Баъзилар эса уни шу йўл билан машҳурликка эришмоқчи бўлаётганини айтишмоқда.