...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон ва Покистон махсус хизматлари ШҲТ МАТТга қўшилади


15:45, 15.06.2016 Олам
 3 671

Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ШҲТнинг юбилей саммити бўлиб ўтади

Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Шангҳай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси  (МАТТ) фаолиятига қўшилиш билан боғлиқ тайёргарлик механизмларини тугатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
ШҲТ  Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев Ҳиндистон ва Покистон элчилари билан Ўзбекистонда учрашув ўтказди ва МАТТ доирасида мазкур давлатларнинг махсус хизматлари билан ўзаро бирга ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
“Томонлар Тошкентда бўладиган саммит олдидан керакли ҳужжатларни имзолагач, Ҳиндистон ва Покистон ваколатли органларининг МАТТ фаолиятига қўшилиши механизмларини муҳокама қилдилар”, дейди МАТТ вакили.
 
Евгений Сисоевнинг сўзларига кўра,  жорий йилнинг июнь ойида Тошкентда бўладиган ШҲТ саммитида Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг ташкилотга аъзолиги учун муҳим бўлган мажбуриятлар ҳақидаги меморандумлар имзоланади.
 
ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Белорусь, Муғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон давлатлари эса  мазкур ташкилотда кузатувчи мақомига эга.  2015 йилнинг июль ойида ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзо бўлиб кириши жараёни бошланган эди. Ўтган йилда ШҲТга раислик Россиядан Ўзбекистонга ўтди. Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ШҲТнинг юбилей саммити бўлиб ўтади. МАТТнинг бош қароргоҳи Ўзбекистон пойтахтида жойлашган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ШҲТ Тошкент саммити Ҳиндистон Покистон МАТТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!