Компания 2015 йилнинг ноябрь ойидан шу кунгача чиққан машиналарни қайтариб олади.
Хабарда ёзилишича, қайтариб олинаётган машиналарда совутиш паррагини ишга туширувчи симларнинг эриб кетиши эҳтимоли бор.
Қайтариб олинган машиналарнинг юқорида айтилган камчиликлари тўғирланади, яъни эриб кетишга мойил симлар, мустаҳкамроғига алмаштирилади. Барча таъмирлаш ишлари эса бепул амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, Lada Largus автомобили лойиҳаси “АвтоВАЗ” ва “Renault” компанияларининг ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Машина 2011 йилнинг июнь ойидан буён ишлаб чиқарилади.