...
МЕНЮ
ONLINE TV

15 июнь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат тўхтатилади


14:59, 15.06.2016 Жамият
 4 935

ИИВ 15 июнь куни Тошкентдаги ҳаракат тўхтатиладиган айрим кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Одамлар орасида кечанинг ўзидаёқ 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати тўхтатилиши ҳақида хабар тарқалиб кетган эди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур гап-сўзларга ойдинлик киритди ва вақтинча ҳаракат тўхтатиладиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.
 
2016 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида таьмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган:
 
-Тараққиёт кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида;
 
-Ўзбекистон шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисмида;
 
Шунингдек, Тошкент шахрининг қуйидаги кўчаларида таьмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли ҳаракат иштирокчиларидан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз:
 
-Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муқимий кўчасининг – Шота Руставели ва Бунёдкор шоҳ кўчалари билан кесишган қисмида;
 
-Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муqимий ва Самарқанд дарвоза кўчалари кесишмасида (Оқтепа майдони);
 
-Мавжуд йўл ўтказгич (путепровод) таьмирланиши муносабати билан Кичик халқа автомобиль йўли – Тараққиёт кўчаси кесишмасида;
 
Қуйидаги кўчаларнинг қатнов қисмига ётиқ чизиқлар чизилиши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чегараланади:
 
-Моворауннаҳр кўчаси – Мустақиллик шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;
 
-Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Дўрмон йўли кўчасидан Феруза кўчасигача бўлган қисмида;
 
-Феруза кўчаси – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Юзрабод кўчасигача бўлган қисмида;
 
Ҳаракат иштирокчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини ва ўзаро хушмуомалада бўлишларини сўраймиз.

Теглар:ИИВ Тошкент Йўл ҳаракати хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар