...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримов АҚШ Қуролли Кучлари вакили билан учрашди


14:44, 15.06.2016 Жамият
 3 525

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама этилди.

Аввалроқ, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотел Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 14 июнь куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент Ислом Каримов янги лавозимга тайинлангандан сўнг мамлакатимизга илк бор келган меҳмонни қутлар экан, уни юксак ва масъулиятли лавозим билан табриклаб, фаолиятида муваффақиятлар тилади. 
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари, аввало, ўзаро манфаатга, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга асослангани таъкидланди. Мунтазамлик касб этган турли даражадаги ўзаро алоқалар ва маслаҳатлар икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ҳамкорликни изчил ривожлантириш имконини бермоқда.
 
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари муҳокама этилди.
 
Генерал Жозеф Вотел Президент Ислом Каримовга самимий қабул ва томонлар учун долзарб бўлган масалаларни атрофлича муҳокама этиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдирди, АҚШ раҳбарияти мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Оқсарой Қабул Ислом Каримов Жозеф Вотел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар