Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон, АҚШ президенти Дональд Трампни Лондонга ташриф буюришни режалаштирмасликка чақирди
Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон ҳам бу жараёндан четда қолмади. У АҚШ президенти Дональд Трампни, Лондонга ташриф буюришни режалаштирмасликка чақирди. Содиқ Хон ўз сўзида, “Мен анча тушунарли тарзда баён қилдим: у Лондонга давлат ташрифини режалаштирмасин.
Лондон шаҳрининг аҳолиси унинг мухлислари эмас. Менинг эшитишимча, у февраль ойида Лондонга келмоқчи, бу расмий ташриф бўлмайди. Кутайликчи, кўрамиз”, деган. Бундан олдин ҳам, Дональд Трамп ўз Twitter ида мусулмонларга қарши руҳдаги ролик жойлаштирганда, Содиқ Хон унинг Буюк Британияга расмий ташриф билан келишига қарши эканини билдирган.