Санжарбек Искандаровга нисбатан иккита модда асосида жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан ушбу шахс ушлангани хабар қилинмоқда.
Унга нисбатан бир йўла икки модда (ЖКнинг 219- ва 267-моддалари) бўйича жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди.
Кейинчалик 1983 йилда туғилган, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи Санжарбек Искандаров қидирувга берилди.
Маълумот учун, Санжарбек Искандаров 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Акбар Асадуллаевич Бобоевга тегишли бўлган Spark русумли автомобилни олиб қочган.