...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қандолатчилик цехи ёниб кетди


16:43, 02.11.2017 Жамият
 3 294

Миробод тумани Қўшкўприк кўчасидаги ёнғин бартараф этилди.

Кеча, 1 ноябрь куни соат 19:40да, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси 22-уйда жойлашган “Қуштили” МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келганлиги ҳақида хабар тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг сайти хабар бермоқда.
 
Кўрсатилган манзилга соат 19:41да, Тошкент шаҳар гарнизонидан 9 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари юборилган. 
 
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:28да қуршаб олиниб, соат 20:56да тўлиқ бартараф этилган. 
 
Ёнғин оқибатида қандолат ишлаб чиқариш цехининг том қисми 350 кв.м майдонида ёниб зарарланган. Ёнғинда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатларига йўл қўйилмади. 
 
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
 

Теглар:Тошкент шаҳрида ёнғин Қандолатчилик цехи Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар