Тошкент шаҳар Миробод тумани Мироншоҳ 8-тор кўчасида фожеа содир бўлишининг олди олинган.
2017 йил 13 декабрь куни тонги соат 5:50 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Мироншоҳ 8-тор кўчаси бўйлаб ўтган катта босимдаги сув қувури ёрилиб кетгани туфайли шу кўчадаги 18 хонадонда яшовчи аҳоли қайноқ сув гирдобида қолган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган профилактика инспектори, лейтенант Ислом Бекназаров 27 фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса жароҳат олган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилган.

Фирдавс БЕК