Парвоздан қолиб кетган аёл киши бўлган ва у бу хабарни эшитиши билан ўзи ҳақида маълумот берган.
Кеча, 18 февраль куни авиакомпания матбуот котиби Муҳаммад Тобатобойи самолёт ҳалокати натижасида бортдаги барча – 66 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Бироқ бу хабар берилган пайтда қидирув-қутқарув ишлари ҳали бошланмаган эди.
Дастлаб авиакасса бошқармасига Теҳрондан Ёсужга учган самолётга 60 кишилик билет сотилгани ва ундан ташқари 6 киши экипажда кетгани ҳақида маълумот берилган.
Суриштирувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, бир нафар йўловчи парвозни ўтказиб юборган, яъни Ёсуж шаҳрига учиб кетган самолёт бортида бўлмаган.
Парвоздан қолиб кетган аёл киши бўлган ва у бу хабарни эшитиши билан ўзи ҳақида маълумот берган.
Айтилишича, аёл ноқулай об-ҳаводан ташвишланиб аэропортга боришдан олдин Ёсужга – уйдагиларига телефон қилган. Бироқ унга ҳеч ким жавоб бермаган.
У эропортга келгунча самолёт учиб кетган.
Орадан вақт ўтгач Ёсуж шаҳридан аёлнинг акаси хавотирда телефон қилган ва унга самолёт ҳалокатга учраганини айтган.