
Мазкур тоифаларга кирувчи оилаларга тегишли ижтимоий мезонлар баҳоланган ҳолда туман ҳокимликларида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан арзон уй-жойлар олиш учун ёзма тавсия берилади.
Низомга асосан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга қуйидагилар киради:
- бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;
- кўп болали оилалар;
- тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);
- даромади юқори бўлмаган оила (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила);
- таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила;
- уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар.
Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар қилинишича, мазкур тоифаларга кирувчи оилаларга тегишли ижтимоий мезонлар баҳоланган ҳолда туман ҳокимликларида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан арзон уй-жойлар олиш учун ёзма тавсия берилади.