...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Porsche Panamera билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди


10:18, 09.12.2015 Жамият
 4 543

Ўзбекистонда саноқли бўлган Porsche Panamera автомобили ҳалокатга учради.

Telegram мессенжеридаги Водители Ташкента гуруҳидаги фойдаланувчиларнинг хабар беришича, 8 декабрь куни пойтахтнинг Олой бозорига яқин ҳудудда Porsche Panamera автомобили билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқларда қолдирилаётган изоҳларга қараганда, катта йўлда соатига 60 км. текликда ҳаракатланиб келаётган автомобиль йўлнинг намлиги ҳисобига мувозанатини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи темир тўсиқларга бориб урилган.

Кўп ўтмай Facebook.com ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Davron Akhmedkhodjaev мазкур автоҳалокатдан кейин автомобилнинг умумий ҳолати тасвирланган видеони интернетга жойлаштирди.
 

10 минут назад на А.Тимура ( ц-5 ) порше панамера

Posted by Davron Akhmedkhodjaev on 8 декабря 2015 г.


Ўзбекистонда саноқли бўлган Porsche Panamera автомобилининг тахминий нархи 85 минг АҚШ доллари деб баҳоланяпти. Шунингдек, бу машина автомобилларни ижарага бериш билан шуғулланадиган машҳур RSB компаниясига тегишли деб тахмин қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

Автоҳалокат оқибатида жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Қамариддин Шайхов

Теглар:автоҳалокат Porsche Panamera 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар