Канадада автоҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради, лекин бунақаси...
Кеча, 2 февраль куни Канаданинг Онтарио вилоятида жиддий автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “CBC News” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Торонтодан 125 км шимолда автобус ва минивеннинг тўқнашиши оқибатида саккиз киши жароҳатланган.
Барча жароҳатланганлар минивен йўловчилари бўлган. Минивен ичида 2 нафар катта киши, 2 нафар 2 ёшли, бир нафар 8 ёшли, яна икки нафар 10 ёшли ва бир нафар 15 ёшли бола бўлган. Ўн ёшли боланинг аҳволи жуда оғир, қолганлар ҳам жиддий жароҳат олган. Уларнинг бари шифохонага етказилган.
“Мен полиция ходими бўлиб 30 йилдан бери ишлайман ва кўплаб тўқнашувларни кўрганман, лекин минивен бу даражада зарар кўрганини ҳали кўрмагандим”, дейди полиция ходими.
Берилган хабарга қўра автобус ичида 50 киши бўлган, улар жиддий жароҳатланмаган ва вақтинчалик жамоат марказига етказилган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қобилжон Раҳимжонов