Яқин келажакда биз қайси ўзга сайёраларда яшашимиз мумкин эканлигини аниқлашимиз керак.
Йўлдошдан 200 километр баландликда акрилонитрилнинг катта бўлмаган жамланмаси аниқланган. Бу модда микроорганизмларнинг мембрана ҳужайрасини шакллантиришда қатнашади, у метан океанларида яшаши мумкин.
Энг кўп молекулалар жанубий қутбда аниқланган. Совуқ ҳароратда (Цельсий бўйича минус 179 даража) Титандаги акрилонитрил томчи бўлиб жамланади ва метан дарёсига ёғади. Тажрибалар кўрсатдики, йўлдошнинг шимолий қисмидаги моддалар бир куб сантиметрга ўн минглаб тирик ҳужайралар яратишга етади, бу эса ер океанларига ақин ҳудудлардаги бактериялар миқдоридан анча кўп дегани.
Бирикмаларни аниқлаш учун олимлар Atacama Large Millimeter Array радио телескопидан фойдаланишмоқда. Яқин орада аниқ натижалар маълум қилинади.