...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур “Титаник” кемаси қайта қурилади


12:33, 24.10.2018 Олам
 3 842

Улкан кеманинг авлоди яқин келажакда ўзининг илк саёҳатини амалга оширади.

Британиянинг машҳур трансатлантик пароходи “Титаник”нинг иккинчи версияси 2022 йилда қурилади. Бу ҳақда “Evening Standard” хабар берди.
 
The Titanic II илк бор Дубай – Саутгемптон йўналишида сузади, сўнг Нью-Йоркка йўл олади. Кема австралиялик миллиардер Клайв Палмер буюртмасига кўра Хитойда тайёрланади. Улкан кема ўзига 2400 нафар йўловчи ва 900 нафар экипаж аъзоларини сиғдира олади.
 
Концепцияга кўра, янги лайнерда дастлабки “Титаник”нинг интерьерлари сақланиб қолади ва Wi-Fi мавжуд бўлмайди.


 
“Blue Star Line кеманинг эски дизайнини сақлаб қолган ҳолда, уни замонавий хавфсизлик ва навигация технологиялари билан жиҳозлаб “Титаник”ни қайта тиклайди. Буларнинг бари йўловчиларга юқори даражали қулайлик яратиш учун қилинади”, деган Blue Star Line кемасозлик компанияси асосчиси Клайв Палмер.


 
Трансатлантик йўловчи кемаси “Титаникнинг” асл версияси 1912 йилда White Star Line компанияси буюртмасига биноан Белфастда қурилган. Ўшанда у дунёнинг энг катта кемаси бўлган. Бироқ ўзининг биринчи рейсидаёқ Саутгемптон – Нью-Йорк йўналишида айсбергга урилиб, ҳалокатга учраган.




 
“Титаник” 1912 йил 10 апрель куни 1317 нафар йўловчи ва 908 нафар экипаж аъзоси билан Атлантика океанига чиққан. 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси чўкиб кетган. Мудҳиш ҳодисада 1496 нафар одам ҳалок бўлган. Қолганларни “Карпатия” кемаси қутқариб қолган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Титаник Клайв Палмер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!