...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёдалар йўлакчасидан юрмаган 27 ёшли аёл ҳалок бўлди


15:00, 17.11.2017 Олам
 5 786

Аёл кўплаб тан жароҳатлари олгани боис шифохонага йўл олган тез тиббий ёрдам машинасида вафот этган...

Россияда бўлган автоҳалокат натижасида 27 ёшли ўзбекистонлик аёл қурбон бўлди. Бу ҳақда “Inruza.ru” нашри хабар бермоқда. Ҳозирча ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган пиёданинг шахси аниқлаштирилмаган.
 
Хабарда айтилишича, соат 20:00 атрофида катта тезликда Тучковадан Одинцовага томон йўлга чиққан Сhevrolet маркали автомашина пиёдани уриб юборди. 
 
Рузск округи ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар беришича, автомашинани 40 ёшли эркак бошқариб келаётган эди.
 
Пиёдалар ўтиш йўлаги у қадар узоқ бўлмасада ўзбекистонлик дея айтилаётган аёл йўлнинг мумкин бўлмаган жойидан кесиб ўтган ва бунинг натижасида ЙТҲ содир бўлган.
 
Пиёда кўплаб тан жароҳатлари олгани боис, шифохонагача етиб бора олмай тез тиббий ёрдам машинасида вафот этди, дейилмоқда эълон қилинган хабарда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Автоҳалокат Пиёда Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!