...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Кран шлагбауми эзиб ташлаган автомобиль ҳайдовчиси тирик қолди


15:14, 20.10.2017 Олам
 3 848

Фойдаланувчилар бу видеони томоша қилишгач, ҳайдовчига “кўйлакда туғилган” дея таъриф беришди ва унинг тирик қолганини мўъжиза деб аташди.

17 октябрда Хитойнинг Чжухай провинциясида автомобиль йўлига ўрнатилган кузатув камераси кутилмаган ва ҳайратли, шу билан бирга мудҳиш воқеани муҳрлади. Бу видео эса интернет бўйлаб тарқалишга ҳам улгурди.
 
Гап шундаки, 29 ёшли йигит бошқариб келган Audi русумли автомобиль йўл ўртасига кутилмаганда тушиб кетган гидравлик кран шлагбауми таъсиридан мўъжизавий равишда тирик қолди.
 
Кран шлагбауми автомобилнинг қоқ ўртасига тушиб кетган ва натижада машинанинг олд қисми вайрон ҳолга келган. Бундай вазиятда ҳайдовчининг омон қолиши даргумондир.
 
Фойдаланувчилар бу видеони томоша қилишгач, ҳайдовчига “кўйлакда туғилган” дея таъриф беришди ва унинг тирик қолганини мўъжиза деб аташди.
 
Кран шлагбауми автомобиль устига қулаб тушгач, бир дақиқа ўтиб, ҳайдовчи машинанинг том қисмидан чиқиб келган. Ҳайдовчи бир неча жароҳат билан шифохонага етказилган. Ҳозирча кран қулаши сабаби номаълум. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автоҳалокат Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!