Буюмларни сотмоқчи ёки шунчаки музей фондига топширмоқчи бўлганлар Маданият вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган “Шароф Рашидов” номли музейни янада бойитиш учун Атоқли давлат арбобининг шахсан ўзига тегишли бўлган фото, дастхатлари туширилган китоблар, совға тариқасида ҳадя қилинган ва адибнинг ёрқин хотирасига оид бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги харид қилмоқда.
Буюмларни сотмоқчи ёки шунчаки музей фондига топширмоқчи бўлганлар тўлиқ маълумотни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг қуйидаги телефонлари орқали олишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (+99871) 239-45-50, 239-41-99