...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ўқувчи навигатор робот яратди. Энди унга ҳомий керак


20:20, 24.04.2018 Жамият
 2 879

У яқинда яратган навигатор роботи ва унинг афзалликлари ҳақида гапирди.

Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Аброр Йўлдошев навигатор робот яратди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Таъкидланишича, Аброрнинг бундай ихтиро қилишига 2016 йилнинг 7 майида Радио куни муносабати билан ўтказилган кўргазма сабаб бўлди. Уни мана шу кўргазмадаги ихтиролар руҳлантириб юборган.
 
Дастлаб у гантел кўтарадиган роботни яратди. Аброрнинг ушбу ижод наъмунаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг бир қатор ташаккурномаларига сазовор бўлган.
 
Аброр яқинда яратган навигатор роботи ва унинг афзалликлари ҳақида қуйидагиларни гапирди:
 
“Айни вақтда биз яратган навигатор роботни кенг миқёсда ишлаб чиқаришга ҳомий керак. Бу робот юртимизда сайёҳликни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Бизнес режага кўра бизга 80-90 миллион сўм керак бўлади. Бу маблағнинг асосий қисми роботларни дастурлаш учун сарфланади”.
 
Қолаверса, бу лойиҳа кўмагида Ўзбекистонга кириб келган сайёҳга керакли манзилни тез ва осон топиш имконияти яратилади.
 
Аэропорт, темирйўл вокзали, меҳмонхоналар, бозорларга ўрнатилган робот мониторида бир нечта вазифалар белгиланган бўлади.
 
Сайёҳ борадиган манзилини харитасини роботдан билиб олиши, манзилга қандай боришни аниқлаши, таксига буюртма бериши, автобус ёки маршуруткани келиш вақтини кўриши, об-ҳаво маълумотлари олиши мумкин.
 
Қайд этиш жоизки, ҳозирда жаҳондаги саноқли давлатларда – Жанубий Корея, Япония, Германия, Хитойда роботлар хизматидан фойдаланилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:робот ихтиро навигатор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар