Сан-Франциско шаҳрида биноларни уйсизлардан қўриқлаш учун роботлардан фойдалана бошлашди.
Шундай “қўриқчи”лардан бири ҳайвонларга шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш Жамияти биносида пайдо бўлган. Ташкилотда бундай роботлардан фойдаланишни “мажбурий чора” сифатида баҳолашган.
Чунки, уйсизлар бу ташкилот биносига бир неча марта бузиб киришган ва ходимларнинг автомобилларига зарар етказишган. Нашрнинг таъкидлашича, биноларни қўриқлаш ишларида роботлардан фойдаланишдан асосий мақсад, маблағларни тежашдир. Чунки, бундай роботларнинг бир соатлик хизмати учун 7 АҚШ доллари сарфланади.