...
МЕНЮ
ONLINE TV

Люксембургда 65 ёшдан кейин ҳеч ким ишламайди


09:39, 15.12.2017 Олам
 2 175

Ирландиянинг 65 ёшдан 69 ёшгача бўлган 56,3 фоиз фуқароси ишлашда давом этмоқда.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ёши 65 дан ошса-да, ишлашда давом этаётган фуқаролари сони энг кўп бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
 
Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, ушбу рўйхатда етакчилик қилаётган Ирландиянинг 65 ёшдан 69 ёшгача бўлган 56,3 фоиз фуқароси ишлашда давом этмоқда. Иккинчи ўринни Индонезия (50,6 фоиз) ва учинчи ўринни Жанубий Корея (45 фоиз) эгаллади.
 
Япония (42,8 фоиз), Чили (39,9 фоиз), Исроил (39,3 фоиз), Мексика (38,6 фоиз), Хитой (36 фоиз) ва Ҳиндистон (35,8 фоиз) ҳам мазкур рўйхат ўнталигидан жой олди.
 
Ишлайдиган кексалар сони энг кам мамлакатлар бешлигидан эса етакчиликни Люксембург эгаллади. Ҳисоботга кўра, бу ерда 65 ёшдан кейин ҳеч ким умуман ишламайди. Бу кўрсаткич Бельгияда 4,7 фоизни, Венгрияда 5,3 фоизни, Словенияда 5,2 фоизни, Словакияда 5,6 фоизни ташкил этмоқда.
 
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, ушбу рўйхатдаги кўрсаткичлар Европа ва Осиё мамлакатларидаги маданий хилма-хиллик ва қонунчиликдаги фарқлар билан боғлиқ. Масалан, Европанинг айрим давлатларида пенсия ёшига етган одамлар ишлашда давом этса, жаримага тортилиши мумкин. Айрим давлатларда ҳукуматнинг пенсияга чиқиш муддатини узайтириш борасидаги ҳаракатлари фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган бўлса, бошқа давлатларда, айниқса, Осиё мамлакатларида бундай чора-тадбирлар фуқаролар томонидан кенг қўллаб-қувватланган.
 
 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Пенсия ёши Люксембург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!