...
МЕНЮ
ONLINE TV

Люксембург Ташқи ишлар вазири: Альянс давлатлари Россия ва Туркия ўртасидаги низоларга аралашмаслиги лозим


01:38, 20.02.2016 Олам
 2 455

Альянс мамлакатлари фақат очиқ ҳужум ҳолатидагина иттифоқчиларини ҳимоя қилишга мажбурдир.

Люксембург Ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн НАТО мамлакатлари Россия билан келишмовчилик ва можаро чиққан вақтда Туркияни қўллаб-қувватламасликларини айтди, деб ёзади “Izvestia.ru” нашри Der Spiegel маълумотларига таянган ҳолда.

Ассельборннинг сўзларига кўра, Шимолий атлантика альянс мамлакатлари Туркиянинг истагига кўра, Россия билан ўзаро муаммоларда иштирок этишни истамасликларини билдирган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазири НАТОга аъзо барча мамлакатлар бу борада ягона фикрда эканликларини ҳам айтиб ўтган.

“Альянс давлатлари Россия ва Туркия ўртасидаги низоларга аралашмаслиги лозим. НАТО уставига кўра, фақатгина очиқ ҳужум ҳолатидагина иттифоқчиларини ҳимоя қилишга мажбурдирлар”, – дейди Жан Ассельборн.
Умида Якубова

Теглар:Люксембург Жан Ассельборн НАТО Туркия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!