Учрашувда икки томон экспертлари ҳужжат лойиҳасини маъқуллади.
Европа инвестиция банкининг бош қароргоҳида ўтказилган музокараларда банкнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиши тўғрисидаги Ҳадли битим лойиҳаси муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, жорий йилнинг 10 ва 12 июлида банк ва Ўзбекистон ваколатли идораларининг экспертлари ўртасида ўтказилган телеконференциялар якуни натижасида битим лойиҳаси матни бўйича сезиларли силжишга эришилди.
Учрашувда икки томон экспертлари ҳужжат лойиҳасини маъқуллади ва битимни тез фурсатда имзолаш бўйича ички давлат тартиботларини якунлаш тўғрисида келишувга эришишди.