...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Linkin Park” гуруҳи аъзоси Честер Беннингтон ўз уйида жонсиз ҳолатда топилди


10:11, 21.07.2017 Шоу-бизнес
 2 682

41 ёшли хонанда бир неча йиллардан бери алкоголь ва гиёҳванд моддалар ҳушторига айланганди.

Жаҳонга машҳур “Linkin Park” рок гуруҳининг аъзоси Честер Беннингтон 20 июль, пайшанба куни тонгда АҚШнинг Калифорния штатидаги уйида жонсиз ҳолатда топилди.
 
Маълум бўлишича, 41 ёшли хонанда бир неча йиллардан бери алкоголь ва гиёҳванд моддалар ҳушторига айланган бўлиб, аввалроқ Честер ёшлик чоғида эркаклар томонидан зўрлангани учун ўзини ўлдиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.
 
Маълумот учун, Честер Беннингтон 1996 йилда ташкил этилган “Xero” гуруҳи орқали танилиб, 2000 йилда гуруҳни “Linkin Park” номига ўзгартирган.
 
Шунингдек, хонанданинг икки турмуш ўртоғидан олти нафар фарзанди бор. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти Честер Беннингтоннинг ўлими борасида суриштирув ишларини олиб бормоқда.
 
“Linkin Park” рок гуруҳи АҚШда “American Music Awards” бренди остидаги нуфузли мукофотни 4 марта қўлга киритган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Linkin Park Честер Беннингтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!