Президент пенсия ёши тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилганини телевидения орқали шахсан маълум қилди.
Шу сабабдан бугун, 29 август куни Россия президенти Владимир Путин пенсия ёши тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилганини телевидения орқали шахсан маълум қилди.
Президент киритган ўзгартиришлардан сўнг, Россияда аёллар 60 ёшдан (ҳукумат лойиҳасида 63 ёш), эркаклар 65 ёшдан (ҳукумат лойиҳасида ҳам 65 ёш) нафақага чиқадиган бўлди.
Путин Россия 90-йиллардаги демографик бўшлиқнинг якунлари билан тўқнаш келаётганини таъкидлаган ва бу бўшлиқ Иккинчи жаҳон урушидан кейинги демографик муаммо билан тенг даражада эканини қайд этган.
Шу билан бирга, Россия президенти бюджетдаги маблағ пенсия тизимидаги барқарорликни ушлаб туриш учун етарли эканига ишонтирган.
Россиялик сиёсатшунос Андрей Колядин Путиннинг халққа мурожаатини қуйидагича изоҳлади:
“Президент ёниб турган гулханга бир челак сув қуйиб юборди.”
Колядин Ўзбекистон ва КХДРдан бошқа барча мамлакатларда пенсия ёши аллақачон ислоҳ қилингани ва бу жараён ҳеч бир мамлакатда осонлик билан амалга оширилмаганини қайд этган.