...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лампочкани ким ихтиро қилганини биласизми?


16:18, 10.10.2017 Бу қизиқ
 5 717

Колба ичида электр токига қаршилик қилувчи мослама — “кўмир сим” бўлиб, ёруғлиги жуда кучсиз бўлган.

Ушбу ихтиронинг дастлабки “учқунлари” 1840 йилларга бориб тақалади. Парижда ўқиб, Лондонда илмий ишлар олиб борган нормандиялик олим Уоррен де ла Рю (1815–1889) аввал расадхона, сўнг қоғиз ишлаб чиқариш фабрикасини юритади.
 
Уоррен де ла Рю 1840 йилда вакуумли трубканинг ичига сим улаб, электр қаршилиги туфайли ёруғлик пайдо бўлишини тажриба қилиб кўради. Унинг айнан мана шу тажрибаси кейинроқ электр лампочкасининг ихтиро қилинишига сабаб бўлган.
 
Мазкур тажрибани кейинроқ Генрих Гебель (1818–1893) исмли германиялик соатсоз уста, ўз йўналишида ихтирочи бўлган тадбиркор янада такомиллаштирган. 
 
1878 йилда инглиз олими Жозеф Сван (1828–1914) шиша колба шаклидаги биринчи лампочкани яратди.
 
Колба ичида электр токига қаршилик қилувчи мослама — “кўмир сим” бўлиб, ёруғлиги жуда кучсиз бўлган.
 
1879 йилда эса ихтирочи Томас Эдисон (1847–1931) ҳам ҳозирда биз ишлатадиган, хўжалик буюмига яқинроқ бўлган лампочкани ихтиро қилди. Бироқ унинг ихтиросида Сваннинг тажрибалари асос бўлиб, Томас уни янада такомиллаштирди.
 
Натижада у 1880 йилдан бошлаб донаси 2,5 доллар бўлган лампочкаларнинг дастлабки кўринишини ишлаб чиқариб, аҳолига сота бошлади.
 
Орадан бироз вақт ўтгач, Жозеф Сван билан Томас Эдисон ўз маблағ ҳамда билимларини бирлаштиришга қарор қилишди ва “Эдисон энд Сван Юнайтед Электрик Лайт компани” ташкилотига асос солинди.
Улуғ БЕК

Теглар:Электр лампочкаси Ихтиро Илмий изланишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!