...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда ҳайвонот боғи ходими йўлбарсларга “ем бўлди”


16:09, 10.10.2017 Олам
 5 147

Ҳайвонот боғи ходимлари марҳум қаровулни қутқаришга қилган ҳаракатлар бесамар якунланган.

Ҳиндистон Миллий боғининг ходими оқ тусли йўлбарснинг қурбони бўлди. Бу ҳақда “Indiatimes” хабар берди.
 
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридаги миллий боғнинг Анжания исмли қаровули йиртқич ҳайвон ҳужуми натижасида қурбон бўлди. 40 ёшли Анжания мушуксимон йиртқичлар қафасининг эшигини ёпаётган пайтида унга ташланган ёш йўлбарс чангалидан қутилиб қололмаган...
 
Ҳайвонот боғи ходимлари марҳум қаровулни қутқаришга қилган ҳаракатлари бесамар якунланган. У аянчли ҳолатда йўлбарсларга “ем бўлган”.
 
Ҳиндистонда эҳтиётсизлик ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик натижасида бу каби аянчли ҳолатлар тез-тез учраб туради.
 
Бир оз олдин 20 нафар ҳиндистонлик фермерларнинг аянчли қисмати ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳиндистон Ҳайвонот боғидаги кўнгилсизлик Техника хавфсизлиги Ҳаёт хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

John
16:29 10.10.2017

қаровул мас дар балки



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!