Сув циркуляциясига асосланган “абадий двигател”, қуёш нурини тўпловчи оптик қурилмалар, шамол тегирмони, денгиз тўлқинлари чархпалаги... Энди эса одам!
Сув циркуляциясига асосланган “абадий двигател”, қуёш нурини тўпловчи оптик қурилмалар, шамол тегирмони, денгиз тўлқинлари чархпалаги ва яна ўнлаб ихтироларни мазкур изланишларнинг омадлиомадсиз кўриниши дея аташимиз мумкин.
Олимларнинг изланишлари натижаси ўлароқ ҳозирда қуёш батареялари, шамол парраклари орқали узоқ тоғли, ўрмон ичкарисида ҳамда саҳрога туташ ҳудудлардаги аҳоли электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.
Яқинда эса мутахассислар томонидан кичик қувват манбаи, аниқроғи инсон ҳаракати ҳисобига қувват ишлаб чиқарувчи митти асбоб ишлаб чиқилди. У атиги 5 кВт қувватга тенг бўлиб, эвазига бир нечта уяли алоқа телефон аппаратларининг батареяларини “тўйдириш” мумкин.
Митти генератор инсон тизза буғинининг букилиши ҳисобидан ҳаракатга келиб, ўзининг батареясини қувватлайди.
Қурилма шундай усталик билан ясалганки, кишига ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди ва унинг вазни тахминан мобил телефон аппаратининг оғирлигига тенг.
Киши юрганда қувватини тўлдиради, юрмаганда эса “дам олади”.
Бу қурилманинг яна бир афзаллик томони борки, у эгасини ўз саломатлиги учун кўпроқ пиёда юришга мажбур этади.
Олимлар мазкур қурилма мобил телефон аппарати, диктофон, CDплеер ва яна шунга ўхшаш ёнда олиб юриладиган кичик мосламаларни ўз вақтида қувватлашни ёддан чиқарувчилар учун ажойиб совға бўлиб, тезда оммалашиб кетишига умид қилмоқдалар.