...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роҳине қочоқларининг навбатдаги кемаси ҳалокатга учради, қурбонлар бор...


14:52, 09.10.2017 Олам
 2 201

Яна 25 нафар йўловчи изсиз йўқолган. Ҳозирда қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Мьянмадаги ҳарбийлар ва радикал буддавийлар зулмига учраган араканлик роҳине мусулмонларини олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
Халқаро миграция ташкилоти (International Organization for Migration — IOM) берган баёнотига кўра, воқеа Мьянма ва Бангладеш чегарасидаги Наф дарёсида содир бўлган.
 
Ҳалокат натижасида 12 нафар, шуларда 10 нафари ёш болалардан иборат роҳине мусулмонлари ҳалок бўлган. 13 нафар киши эса қутқариб қолинган.
 
Бундан ташқари, яна 25 нафар йўловчи изсиз йўқолган. Ҳозирда қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
 
Мьянмада 25 августда бошланган этник зиддиятлар натижасида, 200 га яқин араканлик мусулмонларга тегишли бўлган қишлоқ ва мавзелар ёқиб юборилган.
 
Мьянмада 1970 йилдан бери давом этаётган “этник тозалаш” натижасида 2 миллиондан зиёд роҳине мусулмонлари қўшни мамлакатларга қочиб кетишга мажбур бўлган.
 
Нотинчликлар натижасида қурбон бўлаётган болаларнинг тақдири ҳаммасидан ҳам аянчли тус олмоқда... 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Роҳине мусулмонлари Қочоқлар кемаси Мьянма Аракан Бангладеш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!