Ўлим жазосининг ҳукмини тасдиқлаш учун Муфтийлар кенгашининг “розилиги” талаб этилади.
Хабарда маълум қилинишича, Мисрдаги ал-Гиза жиноят суди 8 октябрь, якшанба куни “Миср легиони ташкилотлари” иши бўйича 13 нафар айбланувчининг ҳукм ижросига юридик хулоса бериши мақсадида муфтийлар кенгашига йўналтириш юзасидан қарор қабул қилган.
Ўлим жазосининг ҳукмини тасдиқлаш учун Муфтийлар кенгашининг “розилиги” талаб этилади. Бироқ жангарилар иши бўйича якуний ҳукм суд томонидан 2017 йил 7 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнггина ҳукм ижро этилиши мумкин.
Ушбу жиноий иш бўйича яна 44 кишига нисбатан айбловлар эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан 2015 йил майигача бўлган даврда гумонланувчилар ал-Гиза ва пойтахт Қоҳира шаҳарларида қатор ҳужумларни амалга оширган.
Айбланувчилар ал-Гиза миллий хавфсизлик директорини, шунингдек, полиция генерали ва офицерини ҳам ўлдиришган эди.