...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди уй ҳайвонларига паспорт берилиб, чип ўрнатилади!


14:27, 09.10.2017 Жамият
 2 484

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ҳайвонлар электрон ахборот тизимга киритилади.

“Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария қўмитасининг республикада жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни босқичма-босқич идентификация қилинишини ташкил этиш, идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш, ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни босқичма-босқич ўқитиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган эди.
 
Қарорга кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилади.
 
Идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилади.
 
Қуйидаги маълумотлар электрон ахборот тизимига киритилиши шарт:
 
  • ҳайвонларнинг тури;
 
  • ҳайвонларнинг идентификация рақами;
 
  • ҳайвонларнинг зоти, жинси, шунингдек, лақаби (мавжуд бўлганда);
 
  • ҳайвонларнинг келиб чиқиш (туғилган) жойи;
 
  • ҳайвон эгасининг (мулкдорнинг) фамилияси, исми ва отасининг исми;
 
  • ҳайвон эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
 
  • ҳайвонларни сақлаш жойи;
 
  • ҳайвонларнинг эгаси алмашганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
 
  • ҳайвонларнинг туғилган санаси (маълумотлар мавжуд бўлганда);
 
  • ҳайвонларга нисбатан амалга оширилган профилактика ишлари, қўйилган ташхис ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар;
 
  • ҳайвонларнинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича берилган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар;
 
  • ҳайвонларнинг сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) санаси;
 
  • ҳайвонларнинг гўштидан (жасадидан) истеъмол учун фойдаланилганлиги ёки уларнинг зарарсизлантирилганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар.
 
Электрон ахборот тизими маълумотлар базасига ҳайвоннинг фотосурати ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Теглар:Ҳайвонларни идентификация қилиш Электрон тизим йўлга қўйиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар