...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электрдан “янгича” фойдаланган ўзбек хонадони солиқдан озод этиладими?


16:15, 15.09.2017 Жамият
 5 814

Муқобил энергия манбаларини ўрнатган хонадон 3 йил муддатга айрим солиқлардан озод қилиниши мумкин.

Муқобил энергия манбааларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Муқобил энергия манбааларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги кунда муҳим масала бўлиб турибди.
 
Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.
 
Унга кўра, уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни киритиш таклиф этилмоқда.
 
Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади.
 
Порталга жойлаштирилган лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Солиқ кодекси Муқобил энергия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар