...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия АҚШни судга бермоқчими?


15:22, 15.09.2017 Олам
 3 945

АҚШдаги миллий ва халқаро ҳуқуқ қонунчилигини чуқур биладиган адвокатларга эга адвокатлик идораси изланаётганлигини маълум қилган.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 2 сентябрда АҚШ ҳукумати қарори билан ёпилган Россиянинг Сан Францискодаги Бош консуллик идораси масаласида АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат этмоқчи. Бу ҳақда “Haber Turk” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, даъво аризасини судга тақдим этиш учун АҚШдаги миллий ва халқаро ҳуқуқ қонунчилигини чуқур биладиган адвокатларга эга адвокатлик идораси изланаётганлигини маълум қилган.
 
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан суҳбатда Россия томонига АҚШдаги дипломатик мулкларини сотишни таклиф қилган эди.
 
Аммо Россия томони бунга рози бўлмаган. Кейин бу ҳақда Россия Федерациясининг расмийлари ҳозирча юқоридаги масалада расмий баёнот бермаган. Бироқ шуниси аниқки, АҚШ–Россия муносабатлари сиёсий майдондаги турли “даҳанаки жанглар” билан овора. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!