Абдулазиз Комилов Бангладеш элчиси Масуд Маннанни қабул қилди.
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Масуд Маннанни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 сентябрьдаги Мьянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешдаги қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифига доир кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.
Аввалроқ, 12 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ҳам Мьянмадан қочган қочоқларга ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик.

Зоҳиршоҳ Жўраев