Абдулазиз Комилов Испания элчиси Игнасио Ибанес Рубиони қабул қилди.
ТИВ Матбуот хизмати берган хабарда айтилишича, Испания элчиси Москва шаҳридаги қароргоҳидан туриб Ўзбекистон–Испания алоқаларни ривожлантиради.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларининг нусхасини Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга топширди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон–Испания ўртасидаги ҳамкорлик мулоқотларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Испания Қироли Филип VI Остонада учрашган эди.
Вазир ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференцияда Испания томонинг юқори даражада иштирок этишини ижобий баҳолади.