...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда нохуш воқеа содир бўлди


17:33, 17.05.2018 Жамият
 18 520

МАN юк автомашинаси ва электровоз тўқнашиши натижасида бир киши ҳалок бўлди.

Кеча, 16 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида нохуш воқеа содир бўлди.
 
Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўртачирчиқ туманида яшаган Т.Б. МАN русумли юк автомашинасида Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи “Бўзсув-Оққовоқ” темир йўлининг 4402-кмда ҳалокатга учраган.
 
Юк машинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда шу ерда ҳаракатланиб келаётган электровоз билан тўқнашув содир этган. Натижада MAN ҳайдовчиси Т.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қибрай MAN 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар