...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ 15 йил ичида террорга қарши қанча пул сарф қилди?


16:49, 17.05.2018 Олам
 3 473

2001 йил 11 сентябрда уюштирилган терактларда 3500 нафар одам ҳалок бўлган.

Экспертлар 2002-2017 йилларда АҚШнинг террорга қарши курашдаги ҳаражатларини ҳисоблаб чиқишди.
 
Генри Стимсон номидаги марказ АҚШнинг халқаро террорчилик билан курашиш учун 2002-2017 йилларда 2,8 триллион доллар сарфлаганлигини таъкидлаяпти.
 
Марказ мутахассислари таҳлил давомида мамлакат ҳудудида ва мамлакатдан ташқарида террорга қарши курашувчи барча америка ташкилотларининг ҳаражатларини ҳисобга олган. Жумладан, Пентагон, Ички хавфсизлик вазирлиги (ИХВ) ва Давлат департаменти.
 
Ҳисобда Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ҳарбий амалиётлар ҳаражатлари, АҚШ ҳудудига террорчиларнинг киришини олдини олиш, мамлакатдаги экстремистларни аниқлаш учун қилинган сарф ҳаражатлар инобатга олинган.
 
Маълумотларга кўра, 2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи Нью-Йорк ва Вашингтонда теракт уюштирганидан сўнг, АҚШ ҳар йили террорга қарши ўртача 186,6 миллиард доллар сарфлаган.
 
Шундан, Пентагоннинг ҳиссаси барча ҳаражатларнинг 60 фоизини – 1,7 триллион долларни, ИХВ ҳиссаси 35 фоизни – 979 миллиард долларни, Давлат департаменти ҳиссаси 5 фоизни – 138 миллиард долларни ташкил қилган
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:террор АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!