...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қолганларга ўрнак бўлсин” – Таъмагирликда айбланган телеграм-канали админлари ҳибсга олинди


11:16, 04.06.2018 Жамият
 6 065

Канал маъмурияти видеони эълон қилганидан сўнг ошхона раҳбари улар билан боғланиб видеони олиб ташлашни сўрайди.

Аввалроқ, Telegram’даги Namanganliklar канали маъмурияти товламачиликда айбланиб, 600 АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Наманган шаҳар ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, қарийб 100 минг киши ўқийдиган “Namanganliklar” канали маъмурияти таъмагирликда айбланиб ҳибсга олинган.
 
Воқеа канал аъзоларидан бири суратга олган видеодан бошланди. Намангандаги “Соҳил” кафесида суратга олинган лавҳада тарелка ичида овқат билан бирга ўлик суварак акс этган бўлиб, буни тавсирга туширган қиз ушбу видеони каналда намойиш қилиб ошхона маъмуриятини танқид қилишни сўрайди.
 
Канал маъмурияти видеони эълон қилганидан сўнг ошхона раҳбари улар билан боғланиб ушбу видеони олиб ташлашни сўрайди. Бунинг эвазига канал маъмурлари ошхона эгасидан 600 АҚШ доллари миқдорида пул беришларини таълаб қилади.
 
Аммо ошхона маъмурияти ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилади. Ўтказилган тадбир натижасида канал бошқарувчилари ҳибсга олинади. Айни дамда ушбу ишнинг тафсилотлари аниқланмоқда.
 
Наманган Ички ишлар бошқармаси “Namanganliklar” телеграм-канали билан солдир бўлган воқеа, бугунги кунда Ўзбекистонда сони тобора ошиб бораётган бошқа ижтимоий тармоқ каналлари учун ўрнак бўлиши мумкинлигини эслатиб, улар йўл қўйган хатога йўл қўймасликка чақирди. 
 
“Хабарларни норасмий йўл билан тарқатиб, халққа ишончли манба сифатида кўринган ижтимоий тармоқдаги канал администраторлари томонидан йўл қўйилган хато кўпчиликка ўрнак бўлишга арзийди. Бир вақтнинг ўзида 100 минг кишига исталган хабарни етказиш – бу улкан имконият. Лекин шу имкониятларидан бировнинг айбини ошкор қилиш йўли билан даромад топишни мақсад қилган ушбу йигитлар бир вақтнинг ўзида канал аъзоларининг ишончидан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлдилар”, дейилади ИИБ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган Namanganliklar 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар