...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: Ҳайдовчи вафот этди


13:35, 22.05.2017 Жамият
 5 638

Spark русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи тезликни меъёридан оширгани маълум бўлди.

Тошкент шаҳарида қайд этилган навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматидан хабар қилинди.
 
Маълум қилинишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 20 май, шанба куни соат 11:30 атрофида Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида рўй берган.


 
Ҳайдовчи ўзига тегишли Spark русумли автомобилни Маннон Уйғур кўчаси бўйлаб бошқариб келаётган вақтда тезликни меъёрдан оширган. Бунинг натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четига чеқиб кетиб, бетон ариқ билан тўқнашган.
 
Йўл транспорт ҳодисасидан олинган тан жароҳатлари натижасида ҳайдовчи шифохонага етиб бормай вафот этган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Spark ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zilola
13:15 23.05.2017

Тезлик оширлганми йоки бошка машина туртиб отиб кетган?Уйгур кучасидами йоки Кукча Мачит кучасидами?Нимага нотогри йозасила?Нимага уйламисила балким шу инсонни якинларига огир ботар дб.Очириб ташела ва тогри боган вокеани йозиб койила.Хадовчи мани укам еди.


Олим
14:57 22.05.2017

Маннон Уйғур кўчасидами ёки Кўкча-дарвоза кўчасидами?!....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар